Press-relizlar
UzTextile Expo Баҳор 2023 кўргазмаси тикув-трикотаж ва мода саноатининг баҳор-ёз трендларини тақдим этади

6-Халқаро «Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextile Expo Баҳор 2023» кўргазмаси 29-31-май кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМда, 1- ва 2-павильонларда соҳа мутахассислари учун ўз эшикларини очади.
Кўргазма Тошкент тўқимачилик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади. Ушбу ҳафталик ўз ичига «Ўзбекистон – янги хавфсизлик, сифат ва мувофиқлик маркази» мавзусида брифинг, ХМТ билан ҳамкорликда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси Қўшма форуми, соҳадаги сўнгги тенденциялар ва янгиликлар бўйича тренинглар, бизнес ва пресс-турлар, шунингдек, В2В учрашувларни ўз ичига қамраб олган.
Тадбирни Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳузуридаги Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинг агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этмоқда.
UzTextile Expo кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашиш ва саноатнинг сўнгги янгиликларини ўрганиш учун ноёб майдондир. Кўргазмага бўлган талаб ва маҳаллий ва хорижий бозор ўйинчиларининг қизиқиши унинг бизнес дастурининг кенгайишига ва мавсумий дастурга айланишига олиб келди. 2022-йилдан бери UzTextile Expo баҳор ва кузда ташрифчиларни қабул қилиб келмоқда ва Ўзбекистонда йилига икки марта ўтказиладиган ягона кўргазма тадбиридир.
Тўқимачилик ва тикувчилик саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири бўлиб, халқаро технологиялар ва сифат стандартларини жорий этишда етакчилик қилмоқда. Яқинда асосан ички бозорга маҳсулот етказиб берган саноатдан у экспортга йўналтирилган саноатга айланиб, йил сайин чет элга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини оширди. Мамлакат 2021-йилда GSP+ преференция дастуридан бенефициар мақомини олган ҳолда Европа Иттифоқи мамлакатларига экспортни фаол равишда оширишни бошлади. Жорий йилда Ўзбекистон экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга етказишни ва 76 та янги лойиҳани амалга оширишни, шунингдек, 26 мингта янги иш ўрни яратишни режалаштирмоқда.
«UzTextile Expo» креатив кўргазма тадбири сифатида ушбу ўзгаришларга мувофиқ ривожланмоқда ва тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари географиясининг муттасил ўсиши ва кенгайиши тенденциясини намойиш этмоқда. Агар 2022-йил кузги кўргазмада 120 га яқин компания иштирок этган бўлса, «UzTextile Expo Баҳор 2023» ўз майдонида 10 мамлакатдан 160 та компания ва брендларни тўплайди: Беларус Республикаси, Германия, Қозоғистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой.
Кўргазма яна бир бор илғор ишланмалар ва технологияларни, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги долзарб тенденцияларни намойиш этади. Деярли кўргазмада калава-иплардан тортиб тайёр кийим ва аксессуарларгача бўлган технологик занжир бўйлаб ютуқлар ва инновациялар намойиш этилади.
«UzTextile Expo Баҳор 23» кўргазмасида биринчи маротаба Германия Миллий павильони иштирок этмоқда, бу 10 та компания бўлиб, улар барча турдаги тўқимачилик маҳсулотларини синовдан ўтказиш, сертификатлаш ва тадқиқ қилиш, полимерларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича хизматларни, шунингдек, бутун дунёда «Made in Germany» бренди остида сифати билан машҳур уйқу ва дам олиш учун тайёр кийим-кечакларни тақдим этади.
Ҳиндистон (14 компания), Хитой (49 компания) ва Туркия (15 компания) компаниялари анъанавий кенг иштирок этадилар, уларнинг стендларида уй тўқимачилик, тайёр кийим, ички кийим, газламалар, трикотаж мато ҳамда тўқимачилик аксессуарлари ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш этадилар.
Ўтган йилнинг баҳор ва кузги кўргазмаларида муваффақиятли иштирокидан илҳомланиб, «Беллегпром» концерни бошчилигида жамоавий стенд таркибида Беларус Республикасининг етакчи компаниялари: «Камволь», «Моготекс», «Орша зиғир комбинати» яна иштирок этмоқда. Уларнинг стендларида ҳар бир ташриф буюрувчи пахта, зиғир ва жун, техник ва уй тўқимачилик ва бошқа кўплаб тайёр кийим ва матоларнинг кенг ассортименти билан танишиши мумкин.
Кўргазмага қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу йил Покистон дебютант мамлакатлар қаторига киради, у ерда компания калава-ип, мато ва кийим-кечакларни тақдим этади.
Биз Ўзбекистоннинг 60 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилари, жумладан, флагманлар ва пахта-тўқимачилик кластерларидан тортиб, энг талабчан мижозларнинг талабларини тўлиқ қондириш учун маҳсулотларни тақдим этадиган кичик бизнес вакилларигача бўлган иштирокини таъкидлаймиз. Кўргазманинг доимий иштирокчилари: Osborn Textile, Ideal, Samarkand Apparel, Saff Textile, Zelal Tekstil, Bahmal Group, Global Textile Solutions, Barkas ва бошқалар анъанавий равишда ўз стендларида маҳаллий ва хорижий харидорлар учун юқори сифатли тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларини намойиш этадилар.
Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган махсус «Buyer» дастури муҳим ўрин эгаллайди, бу харидчилар, импортчилар, дистрибюторлар, улгуржи сотувчилар, чакана сотувчиларга уй ва интерьер тўқимачилик маҳсулотларини янги етказиб берувчиларни; ва тайёр тўқимачилик маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун эса – хорижий мато етказиб берувчиларни топиш учун кенг имкониятлар яратади. Жорий йилда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан тўқимачилик маҳсулотлари ва хом-ашё импорти бўйича музокаралар олиб бориш учун 100 дан ортиқ сотиб олувчи компаниялар ўз ташрифларини тасдиқладилар.
Кўргазманинг расмий кўмаги:
• Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
• «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси
• Ўзбекистон Республиками Савдо-саноат палатаси
Ташкилий кўмак: «Ўзэкспомарказ» МКК
Тадбирни Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳузуридаги Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинг агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этмоқда.
Ахборот кўмаги:

For more information, please contact Press Service of Iteca Exhibitions
Tel: + (998 71) 205 18 18, Fax: + (998 71) 237 22 72
E-mail: pr@iteca.uz; www.iteca.uz